
Фото: EPA/Vostock-photo
Испанияда ҳукумат қарори билан коронавирусга қарши кураш чораси сифатида фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди. Дастлаб ушбу режим 15 кун амал қилади. Агар мамлакат парламенти ҳукумат таклифини қўллаб-қувватласа, режим яна ярим йилга узайтирилиши мумкин.
Ушбу режим билан соат 23дан соат 6гача комендантлик соати амал қилиши кўзда тутилган, ижтимоий алоқаларга чекловлар киритилади, ҳаракатланиш чекланиши мумкин. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимиятлар комендантлик соати амал қилиши муддатини ўзгартиришлари мумкин.
Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш учун Канар оролларигина ушбу режимдан истисно бўлади. Испанияда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли иккинчи марта фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. Биринчи марта у 14 март кунида киритилган ва ўшанда қатъийроқ чоралар амал қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар