Фото: RT
Коронавирусдан соғайганлардан олинган қон плазмаси COVID-19 беморлари ҳолати ёмонлашувининг олдини олишда ёрдам беролмайди. «BMJ» илмий журналида ёритилган тадқиқот ҳақида «РИА Новости» хабар берди.
Ҳиндистонлик олимлар мамлакатнинг 39 та шифохонасидаги «коронавируси ўртача даражадаги» 464 нафар ёши катта беморнинг ҳолатини таҳлил қилиб чиқишди.
Беморларнинг қарийб ярмига (235 нафар) стандарт даво чоралари қаторида соғайганлардан олинган плазмалар қуйилган, қолган беморлар одатдагича даволанган. Якунда ўпкани сунъий вентиляциялашга муҳтожлар сони ҳар икки гуруҳда деярли бир хил чиқди. Орадан 28 кун ўтиб, олимлар ҳар икки гуруҳда ўлим кўрсаткичлари ҳам деярли бир хиллигини қайд этишди: биринчи гуруҳ (плазмали)дан 34 нафар бемор (15 фоиз), иккинчи гуруҳдан 31 нафар бемор (14 фоиз) вафот этган. Ҳар бир гуруҳдан 17 кишида касалликнинг енгилдан оғирга ўтиши кузатилган.
Тадқиқот муайян шароитда ўтган, яъни олимлар кимга плазма юборилган, кимга юборилмаганини олдиндан билишган. Олимларнинг таъкидлашларича, қўшимча тадқиқотлар ўтказилса, бошқа мамлакатлар, кўпроқ беморлар қамраб олинса, аниқроқ хулоса чиқариш мумкин бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?