12:24 / 26.10.2020
4 434

Россиялик вирусолог коронавирус пандемияси тахминан қачон тугашини айтди

Россиялик вирусолог коронавирус пандемияси тахминан қачон тугашини айтди
Фото: «ТАСС»
Россиядаги эпидемиологик вазият 2021 йил ёзида барқарорлашади. «РБК»нинг ёзишича, бу фикрни «Парламенцкая газета»га берган интервьюсида Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказининг яширин инфекциялар микробиологияси бўлимининг собиқ раҳбари, профессор, вирусолог Виктор Зуев билдирди.

Мутахассиснинг айтишича, келаси йилнинг июль ойида вирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг сезиларли даражада яхшиланишини кузатиш мумкин.

«Пневмотроп вируслар иссиқликдан қўрқади. Касалликни камайтиришга, шунингдек, ниқоб режимини кучайтириш ва эмлашлар ёрдам беради», — деб ҳисоблайди вирусолог.

Бундан ташқари, Зуев Россияда коронавирусга чалинганлар сонининг ортгани ва вируснинг аломатларсиз ташувчилари сони кўпайганлигини, бу иммунитетга эга қатлам ортишига ёрдам беришини таъкидлаган. Шунингдек, COVID-19 инфекцияси мутацияга учраши мумкинлигини ҳам билдирган.

«Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Унинг кенг тарқалишини ҳисобга олган ҳолда у ўзгаришларга учрайди. Қайси томонгалигини айтиш қийин. Хаёл қилмаслик керак, лекин бунга доим тайёр туриш лозим. Кейинчалик ҳеч ким кутмаган вазиятга тушиб қолгандан кўра, ёмон нарсани гумон қилиш яхшироқ», — деган эксперт.

Аввалроқ «Роспотребнадзор» Эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти директорининг тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари Александр Горелов Россияда март ойигача коронавирус билан касалланишлар сони камайишини тахмин қилганди.

Россияда жами касалланганлар сони 1,5 миллионга яқинлашмоқда. Бироқ Россия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши туфайли қатъий чекловларни жорий қилишни режалаштирмаяпти.

«Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова Россияда касалланишнинг ортишини йилнинг совуқ мавсуми бошлангани билан боғлаган. Шунингдек, бунга таъсир қилувчи омиллар қаторига фуқароларнинг таътилдан ва ишга қайтганлигини киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик вирусолог коронавирус пандемияси тахминан қачон тугашини айтди