
Фото: twitter.com/NASA_Astronauts
Ҳозирда Халқаро коинот станциясида фаолият олиб бораётган америкалик аёл астронавт Кэтлин Рубинс АҚШ президенти сайловларида муддатдан олдин овоз берди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.
“Мен бугун овоз бердим”, деб ёзган Рубинс твиттерда ва хабарга станция каютасида тушган суратини илова қилган. Суратда фазогир ортида “ХКСда овоз бериш хонаси” деган ҳазилона ёзувни кўриш мумкин.
Кэтлин ХКСга 14 октябрда россиялик фазогирлар Сергей Рижиков ва Сергей Кудь-Сверчков билан бирга етказилганди. Бу парвоз аёл фазогирнинг орбитага иккинчи парвози ҳисобланади. Бундан ташқари, Кэтлин 2016 йилдаги биринчи парвози вақтида 2 марта очиқ фазога чиққан.
АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади, бироқ АҚШнинг бир қатор штатларида муддатдан олдин овоз бериш бошланган. Сайловларда амалдаги президент Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байден кураш олиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар