«Испанка» ва COVID-19нинг ўхшаш жиҳатлари айтилди

«Испанка» ва COVID-19нинг ўхшаш жиҳатлари айтилди
COVID-19 вируси ўтган асрнинг 18-20 йилларида дунёда тарқалган испан гриппи билан баъзи ўхшашликларга эга. Хусусан, бу касаллик тарқалиш хусусиятига тегишли, – деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси, профессор Владимир Чуланов.

«Бу шунингдек нафас олиш йўллари инфекцияси бўлиб, у ҳаводаги томчилар билан юқади. Шунинг учун, албатта, тарқалишда умумий хусусиятлар мавжуд», – дея тушунтирди у.

Профессорнинг қўшимча қилишича, коронавируснинг эпидемик салоҳияти оддий гриппга қараганда юқори. Экспертнинг фикрига кўра, чеклов чоралари кўрилмаса тарқалиш кўрсаткичи анча юқори бўлар эди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар