17:13 / 30.10.2020
2 000

АҚШда телефон устаси мижозининг хотинига эри хиёнат қилаётганини айтиб, унинг «кўзларини очиб қўйди»

АҚШда телефон устаси мижозининг хотинига эри хиёнат қилаётганини айтиб, унинг «кўзларини очиб қўйди»
Кадр: YouTube
Америкада смартфонларни таъмирлаш билан шуғулланувчи эркак мижозининг хотинига унинг эри хиёнат қилаётганини айтиб, «кўзларини очиб қўйди». Бу ҳақда у ўзининг TikTok’даги аккаунтига жойлаштирган видеолари орқали маълум қилган.

Эркак Мани Варде исмли телефон устасига смартфонини берган бўлиб, унинг ичида бир парча қоғоз ва пул чиққан: «Илтимос, хотинимга телефон таъмирлашга яроқсиз эканлигини айтинг, у қўнғироқлар тарихини текшириб кўрмоқчи. Мендан 100 доллар, раҳмат».

Аёл телефонни олиб кетиш учун келганида Варда барчасини айтиб берган. У телефонни тузатмаганини ва оилавий можароларга аралашишни истамаслигини маълум қилган. Аёлнинг жаҳли чиқиб, смартфонни тузатиб берса 200 доллар беришни ваъда қилган. Варда рози бўлган ва у бор ҳақиқатдан хабардор бўлиши кераклигини қўшимча қилган.

Натижада аёлнинг эри келиб унга бақириб, сўкинган ва турли буюмларни ота бошлаган. Варданинг таъкидлашича, у полиция чақирган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган.

Видео остига қолдирилган изоҳларнинг аксариятида фойдаланувчилар унинг бу каби ҳаракатини олқишлаган, аммо айримлар уни «биродарлик кодекси»ни бузишга айблаган. Оқибатда кўпчилик ҳақиқий эркаклар хинояткорларни ҳимоя эмас, балки аёлларни ҳурмат қилишини ёзган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)