
Фото: РИА Новости
Россия тергов қўмитаси Ростов-Дон шаҳридаги "Covid-19" билан касалланганларни даволаётган 20-сонли касалхонада беморларнинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» Россия Тергов қўмитаси минтақавий бошқармаси вакили Галина Гагалаева айтиб ўтди.
Айни пайтда ушбу иш юзасидан икки ёки ундан ортиқ шахснинг эҳтиётсизлиги оқибатида ўлим юз бергани юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гагалаеванинг айтишича, 11 октябрь куни 20-сонли касалхонада коронавирусдан даволанаётган беш нафар бемор вафот этган. Ҳозир терговчилар уларнинг ўлими сабабларини ўрганишмоқда.
Ўтган ҳафта кўплаб оммавий ахборот воситаларида, касалхонада бир нечта бемор кислород етказиб беришда узоқ вақт узилиш бўлганлиги сабабли бўғилиб вафот этгани ҳақида ҳақида хабарлар берилган эди. Шаҳар расмийлари ушбу хабарларни рад этиб, касалхонада фавқулодда вазият бўлмаганлигини билдирганди.
Кейин эса ушбу ҳолат юзасидан текширувлар бошланди. Натижада вилоят соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Татяна Биковская нафақага чиққанлиги муносабати билан истеъфога чиқди. Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Надежда Левицкая эса ишдан бўшатилди.
Шунингдек, Кремль ушбу ҳолатга эътиборни қаратди, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган беморларнинг ўлими ҳақидаги хабарларни ташвишли деб атади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар