08:00 / 02.11.2020
2 414

Олимлар коронавирусга антитанача қанча «яшаши»ни аниқлашди

Олимлар коронавирусга антитанача қанча «яшаши»ни аниқлашди
Фото: «News1.ru»
COVID-19ни енгил ва оғир шаклда бошидан ўтказган одамнинг организмида антитанача бир неча ой давомида сақланиб қолади. Тегишли тадқиқот натижалари Американинг «Science» журналида чоп этилди.

Мутахассислар янги инфекцияни енгил ёки ўрта шаклда бошидан ўтказган 30 082 бемор кўрсаткичларини ўрганишди. Натижада иштирокчиларнинг ҳаммасида вирусга нисбатан барқарор иммун жавоб борлиги маълум бўлди.

Сўнгра олимлар улардан 121 нафарининг таҳлил намуналарини узоқ вақт давомида кузатишиб, организмда барқарор антитаначалар беш ой давомида сақланиб қолганини аниқлашди.

Олимларнинг таъкидлашича, авваллари узоқ муддатли иммунитет асосан COVID-19ни оғир шаклда ўтказган беморларда қайд этилганди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, антитаначанинг борлиги коронавирусдан тўлиқ ҳимояни кафолатламайди, бироқ такрорий юқиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирусга антитанача қанча «яшаши»ни аниқлашди