08:33 / 02.11.2020
2 219

Афғонистонда “Толибон”нинг 100дан кўпроқ жангариси йўқ қилинди

Афғонистонда “Толибон”нинг 100дан кўпроқ жангариси йўқ қилинди
Фото: AP
Афғонистон ҳукумат кучлари 1 ноябрга ўтар кечаси Қандаҳор вилоятида ўтказган амалиёт давомида “Толибон” ҳаракатининг 100дан кўпроқ жангарисини йўқ қилди.

Вилоят полиция бошқармаси вакили Жамол Носир Баракзойнинг маълум қилишича, Жирай ва Аргхандоб уездларида жангариларга қарши борган жангларда мамлакат хавфсизлик кучлари отрядлари 101 толибни йўқ қилган, ўнлаб жангарилар ярадор бўлган.

Полиция вакилининг таъкидлашича, ушбу уездларда ва вилоятнинг бошқа ҳудудларида толиблар билан тўқнашувлар давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда “Толибон”нинг 100дан кўпроқ жангариси йўқ қилинди