date
views 3 309

Инфекция қаёққа ғойиб бўлди? Австралияда коронавирус қайд этилмади

Инфекция қаёққа ғойиб бўлди? Австралияда коронавирус қайд этилмади
Фото: «РИА Новости»
Куни кеча Австралияда июнь ойидан бери биринчи марта коронавирус билан янги касалланиш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Грег Хант маълум қилган.

«9 июндан бери илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилмади», — деб ёзган идора раҳбари «Twitter»да. У мамлакат тиббиёт ходимлари ва фуқароларига миннатдорчилик билдирди.

Австралияда жами 27 595 та COVID-19 ҳолати қайд этилган, шундан 907 нафари ҳаётдан кўз юмган, 25 336 нафар бемор касалликдан фориғ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Инфекция қаёққа ғойиб бўлди? Австралияда коронавирус қайд этилмади