20:23 / 02.11.2020
2 168

Охирги 50 йилда ўз ватанидан ташқарида яшовчилар 3 баробар ошган

Охирги 50 йилда ўз ватанидан ташқарида яшовчилар 3 баробар ошган
Бугунги кунда меҳнат миграцияси глобал ривожланишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги 50 йилда ўз мамлакатидан ташқарида яшовчилар сони 3 баробар ошган.

Бу ҳақда чет элда ишлаётган мигрантлар, айниқса, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Ўзбекистонда ҳам бу йўналишлардаги муносабатларни тартибга солиш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, меҳнат мигрантларининг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан COVID-19 тарқалиши сабабли хорижда қийин молиявий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг 753 нафарига халқаро пул ўтказма тизими орқали моддий ёрдам йўналтирилди. Ваколатхоналар аралашуви билан меҳнат мигрантларининг иш берувчилардан ундирилмаган 378 минг АҚШ доллари миқдорида иш ҳақлари ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Охирги 50 йилда ўз ватанидан ташқарида яшовчилар 3 баробар ошган