1 958
Нидерландияда метро поезди авариядан кейин «Китларнинг думлари» деб аталувчи ҳайкалда туриб қолди (фото)
Фото: AFP
Нидерландияда Роттердамдан шаҳар ташқарисига чиқишда метро поезди машинист бошқарувни йўқотиши оқибатида станциядаги тўсиқлардан ўтиб, каналдан 10 метр баландликда китларнинг думлари акс этган улкан ҳайкалларда туриб қолди. Бу ҳақда Dutch News хабар берган.
Воқеа 2 ноябрь куни Спейкениссе шаҳридаги энг сўнгги Де Аккерс бекатида юз берган. Поезд ичида ёлғиз машинистнинг ўзи бўлган. Унга жароҳат етмаган ва эркак поезд ичидан соғ-саломат чиқиб олган.
Энди темир йўлнинг ушбу қисмига жавобгар оператор-компания томонидан поездни хавфсиз тарзда станцияга қайтариш бўйича техник ишлар амалга оширилади.
«Китларнинг думлари» – полиэстр ҳайкалтарош Мартен Стрейснинг асари ҳисобланади. Ҳайкаллар 2002 йилда каналга ўрнатилган.
Фото: EPA
Фото: Telegraaf
Фото: Telegraaf
Фото: Telegraaf “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади