15:45 / 03.11.2020
2 024

Музқаймоқ сотишга мўлжалланган тезкор фургон Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

Музқаймоқ сотишга мўлжалланган тезкор фургон Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди
Фото: BBC
Top Gear кўрсатувида пайдо бўлган «Мистер Ниппи» лақабли музқаймоқ фургони Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди: машинани пойга йўлагида соатига 128,82 километр тезликда ҳайдашга эришилган. Бу каби натижа билан «Мистер Ниппи» ўз классидаги энг тезкор машинага айланди, деб хабар беради Motor.

Бундан олдинги рекорд соатига 118,9 километр тезликни ташкил этган. У британиялик муҳандис Эдд Чайн ва унинг қўлбола музқаймоқ фургонига тегишли. Янги рекордни эса Педди Макгиннесс ўзининг 1979 йилда ишлаб чиқарилган ва Land Rover 110 шассиси ҳамда Tesla двигатели ўрнатилган Bedford CF машинасида ўрнатди.

Фото: BBC

Фото: BBC

Фото: BBC
Тезликка оид рекордлар одатда бунинг учун мўлжалланмаган ноодатий транспорт воситаларида ўрнатилади. Масалан, 2019 йилда Honda Меан Mower V2 газон қирққичи соатига 100 километр тезликка 6,29 сонияда эришиб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Музқаймоқ сотишга мўлжалланган тезкор фургон Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди