date
views 2 257

МИБ Зафарободда фуқарони хорижий корхонага ишга тиклади

МИБ Зафарободда фуқарони хорижий корхонага ишга тиклади
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасида “қонунга хилоф равишда меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги” ижро ҳужжатлари дархол ижро этилиши белгиланган.

Шунга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 20.10.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор "HUAXIN CEMENT JIZZAKH" хорижий корхонасидан ундирувчи А.Хурсанов фойдасига 4 млн. 402 минг 526 сўм иш ҳақи ундириш ҳамда 2020 йил 21 августда тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ПП-76-сонли буйруғини бекор қилиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувига 22.10.2020 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда ижро ҳаракатларига дархол киришилган.

Шундан сўнг, олиб борилган ижро ҳаракатларига натижасида ундирувчи А.Хурсановнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 22.10.2020 йилда хорижий корхонанинг технология бўлими назоратчиси вазифасига ишга тикланиши таъминланди ҳамда иш ҳақи тўлиқ ундирилиб берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МИБ Зафарободда фуқарони хорижий корхонага ишга тиклади