07:30 / 04.11.2020
4 358

Коронавирусда ўлим хавфини икки баравар оширувчи яна бир омил аниқланди

Коронавирусда ўлим хавфини икки баравар оширувчи яна бир омил аниқланди
Фото: «Profile.ru»
АҚШда касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (CDC) коронавирус туфайли бошқа бемор аёлларга қараганда ҳомиладор аёллар икки баравар кўп вафот этади, деган хулосага келди.

Тадқиқот қарийб 19 минг нафар бўлғуси оналарни ўз ичига қамраб олган. «The Washigton Post» маълумотларига кўра, текширувдан ўтган COVID-19га чалинган 19 минг ҳомиладор аёлдан 33 нафари вафот этган. Бу кўрсаткич бўйича ўлим даражаси 0,2%ни ташкил этган.

Ҳомиладор бўлмаган аёллар орасида бу кўрсаткич икки баравар кам. Статистика 22 январдан 3 октябрга қадар жамланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги вирус тарқалишини пандемия дея тан олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусда ўлим хавфини икки баравар оширувчи яна бир омил аниқланди