11:05 / 04.11.2020
2 116

Трамп АҚШда президент сайловлари қандай бораётганига изоҳ берди

Трамп АҚШда президент сайловлари қандай бораётганига изоҳ берди
Фото: EPA
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда президент сайловлари қандай бораётганига изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, Республикачилар партияси сайловларда деярли барча ерда, жумладан иккиланувчи штатларда олдинда бормоқда.

Мен биз Флорида, Аризонада, айниқса Техасда жуда яхши бораётганимизни эшитдим. Билишимча, биз барча ерда яхши бормоқдамиз, бу ажойиб. Ўйлашимча, бизда ажойиб тун бўлади. Ва ундан ҳам асосийси, 4 буюк йил бўлади”, деб айтган Трамп Виржиния штатидаги ўз сайлов штаби ходимлари билан учрашувда.

Ўйлайманки, сиз ажойиб натижаларни кўрасиз. Пенсильвания, Флорида жуда муҳим, кўпчилик Техас ҳақида гапирмоқда. Бу сўровномалар эмас, бу ҳақиқатда юз бераётган нарсалардир. Бизда Техасда улкан ғалаба бўлади”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти.

Трамп фуқароларни партиялар орасидаги низоларни енгиб ўтишга чақирган.

Барча келишиши лозим ва муваффақият бизни бирлаштирмоқда. Ҳақиқатан ҳам, аввал ҳеч ким кўрмаган мислсиз ҳамжиҳатлик кузатилмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Оқ уй раҳбари.

Трамп журналистларнинг ғалаба қозонишга қандай имкониятга эгалиги ҳақидаги саволларига “яхши имкониятларга” деб жавоб қилган. “Ўйлашимча, бизда ғалаба бўлади. Биласизми, ғалаба қилиш - осон. Бироқ мағлуб бўлиш осонмас, бу мен учун эмас”, деб таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.

Трамп на мағлуб бўлиши, на ғалаба қозониши ҳолатига нутқ тайёрлаб қўймаганини қўшимча қилган. Унинг таъкидлашича, сайловлар натижалари 3 ноябрь кечки пайт (Тошкент вақти билан 4 ноябрь эрталаб) маълум бўлиши мумкин.

Иккиланувчи штатлар президент лавозимига номзодлардан қайси бири ғалаба қозонишини айтиш қийин бўлган штатлар ҳисобланади. Булар: Флорида, Пенсильвания, Оҳайо, Мичиган, Жоржия, Шимолий Каролина, Аризона, Миннесота, Висконсин, Айова ва Невада штатлари.

Президент лавозимига номзод ғалаба қозониши учун сайловчилар ҳайъати аъзоларининг 270та овозини тўплаши лозим.
Трампнинг сайловлар бўйича рақиби демократ Жо Байден ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШда президент сайловлари қандай бораётганига изоҳ берди