09:04 / 04.11.2020
2 600

АҚШ президентлик сайлови: Байден кичик фарқ билан олдинда боряпти

АҚШ президентлик сайлови: Байден кичик фарқ билан олдинда боряпти
Фото: Reuters
АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Айни вақтда Жо Байден кўплаб иккиланувчи штатларда етакчи бўлиб турибди.
Шимолий Каролинада, «Рейтер» хабарига кўра, сайловчиларнинг 51 фоизи Байденга, 47,9 фоизи Трампга овоз берди (бюллетенларнинг 78 фоизи ҳисобланди), 59 фоиз бюллетенлар ҳисобланган Оҳайо штатида Байденда - 52,3 фоиз, Трампда - 46,5 фоиз.

Ҳозирга қадар бюллетенларнинг 57 фоизи ҳисобланган анъанавий консерватив Техасда Трамп олдинда - Техас аҳолисининг 49,9 фоизи республикачилар, 48,7 фоизи демократлар номзодига овоз берди. Бу ҳақда «Америка Овози» хабар берди.

2020 йилги сайловларда муҳим штатларидан бири бўлган Флоридада Трамп ва Байден ўртасида кутилганидек кучли кураш кечмоқда. Сайлов участкалари ёпилгандан кейинги биринчи соат ичида ҳар иккала номзоднинг ғалаба қозониш эҳтимоли тахминан тенг бўлди. Бироқ, сайлов бюллетенларининг 94 фоизи санаб чиқилгандан сўнг бу ерда 51,2 фоиз олган Дональд Трамп етакчилик қилмоқда. Жо Байденни 47,8 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Fox News.

«Ассошиэйтед пресс» тахминига кўра, Жо Байден Колумбия округида - федерал пойтахт, Вашингтон ҳудудида ғалаба қозонади. Бу штат эмас, лекин сайловчилар коллегиясида учта овозга эга.

Кутилишича, Жо Байден Нью-Йоркда ҳам ғалаба қозонади ва сайловчиларнинг 29та овозини олади. The New York Times’нинг ҳозирги пайтдаги тахмини: Байденга 119 овоз, Трампга - 93.

Колорадода бюллетенларнинг 68 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг Жо Байден ғалаба қозонгани маълум бўлди. Бу сайловчиларнинг 9та овози.

Умумий ҳисобда Жо Байденда 129та овоз, Дональд Трампда 109та овоз бўлиб турибди. Президент лавозимига номзод ғалаба қозониши учун сайловчилар ҳайъати аъзоларининг 270та овозини тўплаши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ президентлик сайлови: Байден кичик фарқ билан олдинда боряпти