12:38 / 06.11.2020
3 121

Трамп мурожаат билан чиқди ва сайловда ғалаба қозонганини маълум қилди

Трамп мурожаат билан чиқди ва сайловда ғалаба қозонганини маълум қилди
Фото: AP
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтказилган матбуот анжумани чоғида америкаликларга сайловлар билан боғлиқ вазият бўйича мурожаат қилиб, қонуний овозлар ҳисобланса ғалаба қозонишини таъкидлади. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Агар қонуний овозлар ҳисобланса, мен осонгина ғолиб бўлганим ойдинлашади... Мен кўплаб ўта муҳим штатларда, шу жумладан Флорида, Айова, Индиана, Оҳайода ишончли ғалаба қозондим”, - деди Трамп.

Президентнинг сўзларига кўра, у ва унинг сайловолди кампанияси сайловларнинг «коррупция томонидан ўғирланишига йўл қўймайди». Шунингдек, Трамп барча муҳим ҳудудларда ғалаба қозонганини, аммо мўъжизавий равишда номзодлар ўртасидаги овозлар фарқи қисқариб кетганини таъкидлади. Президент почта орқали амалга оширилган овоз бериш жараёнини танқид қилиб, бу фирибгарлик учун имкон яратишини билдирди.

Ғалабага ишониш керак. Аммо бунинг учун Олий судга мурожаат қилиш керак бўлади. Бизда сайловларни сохталаштириш бўйича далиллар бор, улар оммага кўрсатилади. Демократлар сайловларни ўғирлашга уринмоқда. Почта орқали берилган овозлар ҳатто сайловлар тугаганидан бир кун ўтгач ҳам келмоқда - уларда Байденга овоз берилган. Почта орқали овоз бериш тизими коррупцияга олиб келди. Шундай бўлса ҳам, Республикачилар партияси ажойиб натижаларни кўрсатди. У Сенатни сақлаб қолишга муваффақ бўлди”, - деди Трамп.

ABC, CBS ва MSNBC каби бир қатор телеканаллар Дональд Трампнинг Оқ уйдан қилган мурожаати трансляциясини эфирдан узиб қўйди. Ушбу ҳаракат ёлғон баёнотларга қарши кураш билан боғлиқ бўлгани айтилади.

Ҳозир биз яна бир бор ғалати вазиятга тушиб қолдик. АҚШ президентининг сўзини нафақат тўхтатишга, балки тузатишга ҳам тўғри келмоқда”, - деди MSNBC телеканали бошловчиси.

Коронавирус пандемияси туфайли миллионлаб америкаликлар сайлов участкаларида йиғилмаслик учун почта орқали овоз берди. Сайловлар бўйича мутасадди ташкилотлар ва экспертларнинг таъкидлашича, почта орқали овоз беришда сохталаштириш ҳолатлари кам учрайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп мурожаат билан чиқди ва сайловда ғалаба қозонганини маълум қилди