19:03 / 06.11.2020
2 350

Наришкин: Россия разведкаси COVID-19 табиий равишда келиб чиққани ҳақидаги версияга қўшилади

Наришкин: Россия разведкаси COVID-19 табиий равишда келиб чиққани ҳақидаги версияга қўшилади
Фото: РИА Новости
Россия разведкаси коронавирус табиий равишда келиб чиққан деб ҳисоблайди, бу версияга қарши далиллар йўқ. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин «РИА Новости»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Бу (коронавирус) инсон қўли ва идрокининг маҳсули эканлиги тўғрисида асосли ва ишончли маълумотлар йўқ. Шунинг учун биз бу табиий равишда келиб чиққан вирус эканлиги ҳақидаги версияга мойилмиз», - деди Наришкин.

COVID-19 сунъий тарзда яратилгани ҳақидаги версия 2020 йил қиш ва баҳор ойларида тарқалди. Хусусан, уни АҚШ президенти Дональд Трамп қўллаб-қувватлади. Май ойида у коронавирус Уҳан вирусология институтида ишлаб чиқилганлиги тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди. Шу билан бирга, АҚШ Миллий разведкаси COVID-19 лабораторияда яратилмаган ёки генетик жиҳатдан ўзгартирилмаган, деган хулосага келди.

Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаменти Россияни коронавирус ҳақида ёлғон хабарлар тарқатиш кампаниясида айблади. Идора маълумотларига кўра, Россияга боғлиқ бўлган фейсбук, твиттер ва инстаграмдаги аккаунтларда COVID-19 АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан иқтисодий уруш учун яратилган биологик қурол эканлиги тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова бу айбловларни «қасддан ташлаш» деб атади.

Аввалроқ, Жанубий Корея COVID-19 ва мавсумий гриппни аниқлайдиган ягона тестни тасдиқлагани маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Наришкин: Россия разведкаси COVID-19 табиий равишда келиб чиққани ҳақидаги версияга қўшилади