00:01 / 07.11.2020
2 771

Халқаро ташкилот ҳозирданоқ янги пандемияга тайёрланишга чақирмоқда

Халқаро ташкилот ҳозирданоқ янги пандемияга тайёрланишга чақирмоқда
Фото: «Мир 24»
Жаҳон ҳамжамияти янги пандемияга тайёрланишни ҳозирданоқ бошлаши керак. Ушбу хабар Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 73-сессияси арафасида ЖССТ сайтида эълон қилинди.

«Жорий йилда фавқулодда вазиятларга тайёрлиги жиҳатидан кучли инфратузилмага эга мамлакатлар SARC-CoV-2 вирусининг олдини олиш ва тарқалишини назорат қилишда тезкор чора кўришга қодирлигини кўрдик», — дейилади хабарда.

Янги пандемияга тайёргарлик ЖССТнинг навбатдаги сессиясида асосий масалалардан бири бўлади. Ташкилот барча мамлакатларни ушбу муаммога жиддий эътибор беришга чақириб, резолюция қабул қилишни режалаштирмоқда. ЖССТ давлатларни шифокорларни тегишли мукофот билан таъминлашга, шунингдек, шифохоналарни замонавий техника билан жиҳозлашга даъват этади.

ЖССТ жаҳон ҳамжамияти «илм-фан ва бирдамлик кучи билан» COVID-19ни енгишга қодир эканлигига ишончи комил.

«Кўпгина давлат ва шаҳарлар кенг қамровли ва далилларга асосланган ёндашув билан инфекция юқишини назорат остига олиб, уни бартараф этишга муваффақ бўлишди. Дунё вакциналар, ташхислаш ва муолажа воситаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш борасида бирлашди», — дея таъкидланади хабарда.

ЖССТ, шунингдек, 9 — 14 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган форумнинг кун тартибини баён қилди. Унда иммунизация, кексалар соғлиғини яхшилаш, сил ва гриппга қарши курашиш, шунингдек, «унутилган» тропик касалликларга қарши курашишнинг 10 йиллик режаси, менингит, эпилепсия ва бошқа неврологик касалликлар, оналар ва болаларнинг овқатланиш масалалари муҳокама қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халқаро ташкилот ҳозирданоқ янги пандемияга тайёрланишга чақирмоқда