10:49 / 07.11.2020
2 299

Европанинг саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакати эълон қилинди

Европанинг саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакати эълон қилинди
Фото: Getty Images
Португалия – 2020 йилда Европада саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакат деб топилди. Мамлакат халқаро ҳакамлардан ташкил топган жамоа томонидан World Travel Awards мукофотига тўртинчи бор лойиқ кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Португалиядаги кўплаб сайёҳлик объектлари ҳам ушбу мукофотга лойиқ кўрилди. Хусусан, мамлакат жануби Алгарве соҳиллари ҳам Европада энг яхши пляж дам олиш ҳудуди деб тан олинди.

Мукофотга номзодлар орасида Португалиядан ташқари Австрия, Англия, Франция, Германия, Греция, Ирландия, Италия, Норвегия, Испания, Швеция, Швейцария ва Туркия ҳам бор эди.

World Travel Awards мукофоти ҳар йили Бутунжаҳон туризм ва сайёҳлик кенгаши томонидан берилади. Мукофотга дунё миқёсида ҳамда 8 та халқаро регионал миқёсда номзодлар танлаб олинади. Бундан ташқари, энг яхши тарихий обидалар, меҳмонхона ва отеллар, авиакомпания ва транспорт тизими категориялари бўйича ҳам номзодлар тақдирланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европанинг саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакати эълон қилинди