16:57 / 07.11.2020
1 436

Шотландияда болаларни тарбиялаш мақсадида шапалоқ уриш тақиқланди

Шотландияда болаларни тарбиялаш мақсадида шапалоқ уриш тақиқланди
“Express and Star” ахборот порталининг хабар беришича, Шотландияда болаларни тарбиялаш мақсадида уларга шапалоқ уриш тақиқланди.
16 ёшдан кичик болаларга жисмоний куч ишлатишни тақиқловчи қонун Шотландия парламенти томонидан ўтган йили маъқулланган эди. Қонун бугун, 2020 йил 7 ноябрдан кучга кирди. Аввал мамлакатда ота-оналар ва васийлар болаларни бундай тартибда жазолаши мумкин бўлган.

Дунёда болаларга шапалоқ уриш тақиқлаган биринчи мамлакат Швеция бўлган (1979 йил). Шотландия бундай давлатларнинг 57 чиси бўлди. Шунингдек, бу каби қонун 2021 йил январда Уэлсда ҳам қабул қилиниши кутилмоқда. Англия ва Шимолий Ирландияда бу каби қонун лойиҳаларини қабул қилиш режалаштирилмаяпти.

«Шотландия Буюк Британия қироллигидаги болаларни худди катталар каби зўрликдан ҳимоя қилувчи қонун қабул қилган илк давлат бўлганидан жуда хурсандман. Болаларга муносабатда қаттиққўлликни оқлаб бўлмайди», – деган бола ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил Мери Тодд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шотландияда болаларни тарбиялаш мақсадида шапалоқ уриш тақиқланди