16:31 / 09.11.2020
1 466

Трамп «кетар жафосига» Эронга қарши кескин чоралар кўрмоқчи

Трамп «кетар жафосига» Эронга қарши кескин чоралар кўрмоқчи
Фото:«РБК»
АҚШ Исроил ва бошқа қатор давлатлар билан биргаликда Эронга қарши янги санкциялар пакетини жорий этмоқчи. Бу ҳақда Американинг «Axios» портали ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс Теҳронга қарши янги чекловларни муҳокама қилиш учун Тел-Авивга учиб кетган.

Санкциялар 20 январгача кучга кириши ва АҚШнинг бўлажак президенти Жо Байденнинг JKPOA шартномасига қайтиш имкониятини чеклаши керак. «Мақсад - 20 январга қадар Эронга қарши шунча санкцияларни жорий қилиш», - деди порталда исроиллик манба.

Таъкидланишича, янги чекловлар Эрон ядро дастури билан боғлиқ эмас, балки мамлакатда баллистик ракеталар ривожланишини чеклашга қаратилган.

Тел-Авивдаги музокаралардан сўнг Абрамс БАА ва Саудия Арабистонига ушбу мамлакатлар расмийлари билан санкциялар пакетини мувофиқлаштириш учун боради, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон Теҳроннинг ядровий мажбуриятлари эвазига санкцияларни бекор қиладиган Қўшма Ҳаракат Режаси (JKPOA) тўғрисида келишиб олгандилар. Худди шу йили БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2231-сонли қарорни қабул қилди, унда 2020 йил 18 октябрда қурол-аслаҳа эмбаргоси тугаганлигини эълон қилганди.

2018 йилда АҚШ президенти Доналд Трамп JKPOA таркибидан чиқиб, Теҳронга қарши яна санкцияларни жорий қилди, бу эса Эронни ядровий мажбуриятларини камайтиришга ундайди.

Мазкур санкциялар Трамп маъмуриятининг сўнгги қарорларидан бўлиши мумкин. Хабарингиз бор, 3 ноябрда ўтказилган АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден Трампни мағлуб этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)