date
views 2 658

Арманистон бош вазири оқ байроқни кўтарди. Қорабоғда урушга нуқта қўйилади

Арманистон бош вазири оқ байроқни кўтарди. Қорабоғда урушга нуқта қўйилади
Фото: Sputnik
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши ҳақида Facebook’даги расмий саҳифасида баёнот берди. Бу қандай шартлар асосида амалга оширилиши ҳозирча номаълум.

Пашиняннинг баёноти матни қуйидагича:
«Азиз ватандошлар, опа-сингиллар ва ака-укалар.
Мен ўзим ва сизлар учун жуда қийин қарорни қабул қилдим.

Мен Россия ва Озарбойжон президентлари билан Қорабоғ урушини [10 ноябрь куни] соат 01:00 да тўхтатиш ҳақида баёнотни имзоладим. Эълон қилинган баёнотнинг матни шахсан мен учун ва халқимиз учун ниҳоятда оғриқли.

Мен бу қарорни ҳарбий вазиятни чуқур таҳлил қилиб ва ундан яхши хабардор бўлган одамларнинг баҳолашларига кўра қабул қилдим. Шунингдек, қарорим ҳозир пайдо бўлган вазиятда бу мавжуд энг яхши ечим эканлигига асосланган. Буларнинг барчаси ҳақида яқин кунларда батафсил гапириб бераман.

Бу ғалаба эмас, лекин токи сиз ўзингизни мағлуб ҳисобламас экансиз, мағлубият ҳам эмас. Биз ҳеч қачон ўзимизни мағлуб санамаймиз, бу бизнинг миллий бирлигимиз ва уйғониш асримизнинг ибтидоси бўлиши лозим.

Биз келажагимизни режалаштириб, ўтмиш хатоларини такрорламаслигимиз учун мустақиллик йилларимизни таҳлил қилишимиз керак.

Мен барча шаҳидларимиз олдида тиз чўкаман. Ватанини жони билан ҳимоя қилган ва қилаётган барча аскарларимиз, зобитларимиз, генералларимиз, кўнгиллиларимиз қаршисида эгиламан. Улар Арцах арманларини қутқаришда жонбозлик кўрсатишди.

Биз охиригача курашдик. Ва биз ғалаба қозонамиз. Арцах турибди. Арманистонга шон-шарафлар! Яшасин Арцах!

Никол Пашинян
».

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги урушнинг сўнгги кунида Озарбойжон қуролли кучлари Шуша шаҳрини озод этишган, навбатдаги мўлжал сифатида Тоғли Қорабоғ пойтахти Хонканди (Степанакерт) шаҳрига ҳужум бошлаётган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон бош вазири оқ байроқни кўтарди. Қорабоғда урушга нуқта қўйилади