20:33 / 10.11.2020
2 150

Байден АҚШнинг «Huawei»га қарши урушини давом эттирадими ёки...

Байден АҚШнинг «Huawei»га қарши урушини давом эттирадими ёки...
Фото: «Nikkei Asia»
Дональд Трампнинг президентлик даври технологиялар соҳаси учун асосан АҚШнинг Хитой компаниялари, хусусан, «Huawei» билан урушлари кўринишида из қолдирди. Энди, янги президент сайланганидан сўнг, айримларда умид уйғоняпти — балки ҳаммаси изга тушар... «Nikkei Asia» нашри Байденнинг ғалабаси Осиё учун нимани англатишини ёзмоқда.

Технология компаниялари Байден маъмурияти Хитой ва АҚШдаги таъминот занжирлари узилишларини тиклаши ёки ҳеч бўлмаганда зиддиятни секинлаштиришига умид қилишяпти. Чунки «Huawei» «қора рўйхат»га киритилганидан бери Америка технология компаниялари миллиардлаб доллар зарар кўрди. Экспертларга кўра, Байденнинг ўртадаги низони янада чуқурлаштириши эҳтимоли пастроқ, афтидан у Пекинга кўпроқ ҳамкорлик таклифларини бера олади.

Мутахассислардан бирига кўра, Хитойга нисбатан қаттиққўл сиёсатни давом эттириш баробарида, барибир, Байден стратегик мушоҳадасига кўпроқ таянади. Хуллас, Америка компанияларига зарар етказиб қўйган Трампдан фарқли равишда, янги президент эҳтиёткор бўлади.

Шунга қарамасдан, Байден даврида ҳам Хитой ва АҚШ орасидаги технологик рақобат кучайиб бораверади. Хусусан, «Huawei»га санкция қўллангандан кейин ғишт қолипдан кўчиб бўлган: «Apple», «HP», «Dell» ва «Google» ўз таъминотчиларидан ишлаб чиқаришни Хитойдан олиб чиқишни сўрашган. Мисол учун, «Apple» улкан заводларини Ҳиндистон ва Вьетнамга кўчирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден АҚШнинг «Huawei»га қарши урушини давом эттирадими ёки...