
Фото: AP Photo / Manuel Balce Ceneta
АҚШ давлат департаменти раҳбари Майк Помпео "ҳали барча овозлар ҳисоблаб бўлинмаган" ва жаҳон сиёсатчилари Жо Байденни президент сайловидаги ғалабаси билан эрта табрикламоқда, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Fox News телеканали эфирида айтди.
"Олдинда ҳали кўп ишлар турибди. Барча овозлар ҳисоблаб бўлинмаганини эслатиб ўтамиз", - деди Помпео.
Унинг сўзларига кўра, "юридик жараёнга тўлиқ амал қилинганлигига" ишонч ҳосил қилиш лозим.
АҚШнинг бир қатор етакчи ОАВлари 3 ноябрда ўтган президент сайловларида Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Сайловларга ҳали расман якун ясалмаган бўлса-да, Байден ҳам ўзини сайловларда ғалаба қозонган, деб ҳисобламоқда. Уни бу ғалаба билан кўплаб жаҳон етакчилари табриклашга улгуришган.
Бироқ амалдаги президент Дональд Трамп демократларни сайловлар натижаларини сохталаштиришда айбламоқда ва ўз мағлубиятини тан олмаяпти. У натижалар бўйича бир неча штатларда суд тартибида баҳслашмоқчи.
Байден эса Трампнинг ўз мағлубиятини тан олмаётганини “шармандалик” деб атади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг