16:16 / 12.11.2020
1 766

Ливия: низолашган томонлар муросага эришган кўринади

Ливия: низолашган томонлар муросага эришган кўринади
Тунисда бўлиб ўтаётган Ливия борасидаги сиёсий музокараларда бир қатор келишувларга эришилди. Бу ҳақда БМТнинг Ливия бўйича махсус вакили Стефани Уильямс маълум қилди.

Унинг айтишича, келгуси 18 ой ичида Ливияда сайлов ўтказилади. Бундан ташқари, давлат ташкилотларини бирлаштириш режаси ҳам тасдиқланди.

Тунисдаги музокаралар БМТ шафелигида 9 ноябрь куни бошланди. Қарийб бир йил авввал Германия пойтахти Берлинда ўтказилган халқаро анжумандан фарқли равишда унда фақатгина Ливия вакиллари иштирок этяпти. Музокараларда иложи борича тезроқ сайлов ўтказиш ва ягона ҳукумат тузиш масалалари муҳокама этилди.

2011 йилда Ливия етакчиси Муаммар Қаззофий ағдарилгач, мамлакат парокандаликка юз тутди. Сўнгги вақтда пойтахт Триполи ва унинг атрофини Миллий муроса ҳукумати, мамлакатнинг шарқий ва жанубий қисмларини эса генерал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси назорат қилаётган эди.

Ташқи кучларнинг аралашуви билан томонлар ўртасидаги ихтилоф кучайиб кетди. Берлин конференциясида Ливияда ўт очишни тўхтатиш ва мазкур мамлакатга нисбатан жорий этилган қурол эмбаргосига амал қилиш ҳақида янграган чақириқлар фойда бермади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливия: низолашган томонлар муросага эришган кўринади