22:26 / 12.11.2020
1 324

Евроиттифоқ Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олмаслиги сабабини изоҳлади

Евроиттифоқ Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олмаслиги сабабини изоҳлади
Фото: РИА Новости
Евроиттифоқ коронавирус пандемиясига қарши курашишда ЕИ мамлакатларида ишлаб чиқарилган вакциналардан фойдаланмоқчи. Еврокомиссия расмий вакили Эрик Мамер Россиянинг «Cпутник V» вакцинаси сотиб олинмаслиги сабабини ана шундай изоҳлади.

«Биз ўз вакцинасини Европада ишлаб чиқарадиган ёки ишлаб чиқармоқчи бўлган корхоналарга эътибор қаратамиз», — деди у.

Аввалроқ “Спутник V”ни ишлаб чиққан Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург вакцинанинг барча партияси давлат томонидан сотиб олингани ва савдога чиқарилмаслигини маълум қилганди.

“Спутник V” вакцинаси Россияда 11 августда рўйхатдан ўтказилганди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, бундай вакциналарни қўллаш тажрибаси улар 2 йилгача иммунитет беришини кўрсатади. Вакцинанинг биринчи партияси 12 сентябрда Россия ҳудудларига жўнатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)