11:31 / 13.11.2020
2 650

Коронавируснинг энг фаол тарқатувчилари маълум қилинди

Коронавируснинг энг фаол тарқатувчилари маълум қилинди
Фото: portofranko
Коронавирусни бошдан ўтказиб, ҳимоя ниқобларини тақмай юрадиганлар инфекциянинг энг хавфли тарқатувчилари ҳисобланади. Бу ҳақда россиялик пульмонолог Александр Карабиненко маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, касалликдан соғайиб кетилгандан кейин ҳам вирус юқори нафас йўлларида қолади ва айнан шу сабабли барча одамлар ниқоб тақиб юришлари шарт.

Ниқоб тақмайдиганлар коронавируснинг энг фаол тарқатувчилари ҳисобланади. Биринчи навбатда, бундайлар тоифасига болалар, бир нарсани уқдириш қийин бўлган ёшлар киради”, деб таъкидлаб ўтган Карабиненко.

Октябрда АҚШдаги Принстон, Жон Ҳопкинс ва Калифорния университетлари олимлари коронавируснинг асосий тарқатувчилари болалар ва ёшлар ҳисобланишини, улар ҳисобига коронавирус юқтириш ҳолатларининг учдан бир қисми тўғри келишини маълум қилишган. Олимларнинг таъкидлашича, ўз тенгдошидан вирусни осон юқтириб олиш мумкин. Шу сабабли болалар ва ёшлар орасида вирус юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг энг фаол тарқатувчилари маълум қилинди