16:24 / 14.11.2020
2 212

Қирғизистонда президентликка сайланиш учун ариза берганлар сони 39 нафарга етди

Қирғизистонда президентликка сайланиш учун ариза берганлар сони 39 нафарга етди
Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг берган маълумотларига кўра, Бишкек вақти билан 2020 йил 14 ноябр 11:30 ҳолатига мамлакат президентлигига сайланиш учун ариза берганлар сони 39 нафарга етган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президентлик сайловлари 2021 йилнинг 10 январ куни бўлиб ўтади. Номзодлар учун ариза беришнинг сўнгги куни бугун 14 ноябр этиб белгиланган.

Маълумотларга кўра ариза топширганлар орасида турли ижтимоий қатламга мансуб аҳоли бўлиб, уларнинг орасида бизнесменлар, нафақадаги инсонлар, собиқ депутат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, сиёсий партиялар етакчилари ва вақтинча ишсиз фуқаролар ҳам бор.

Шунингдек, амалдаги Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров ҳам бугун сайловларда иштирок этиш учун ваколатларидан воз кечиш ниятида эканлигини маълум қилди ва Марказий сайлов комиссиясига ариза топширди.

Қирғизистон Конституциясида мамлакат президенти 6 йилдан 2 муддатга сайланиши мумкинлиги ёзилган. Шунингдек, асосий қонунга кўра, президентликка номзод 35 ёшдан кичик ҳамда 70 ёшдан катта бўлмаслиги, давлат тилини яхши билиши ва умумий ҳисобда мамлакатда 15 йил яшаган бўлиши керак. Президентликка номзодлар сони чекланмаган, фақат номзод сифатида рўйхатга олиниш учун камида 30 минг сайловчининг имзосини йиғиш керак бўлади.

Марказий Осиёдаги қўшниларидан фарқли равишда Қирғизистонда президент сайловлари ва умуман бошқа сайловларда ҳам номзодлар сонининг кўп бўлиши одатий ҳол. Масалан, 2017 йилги президент сайловларида МСКга 59 кишига ариза топширган эди. Ўшанда комиссия бор-йўғи 13 кишини номзод сифатида рўйхатга олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда президентликка сайланиш учун ариза берганлар сони 39 нафарга етди