Фото: AP
Федерал прокурорлар АҚШ Адлия вазирлиги раҳбари Уилям Баррга президентлик сайловлари пайтида жиддий қонунбузарликларга оид далиллар йўқлигини маълум қилдилар, деб хабар бермоқда New York Times.
Ўтган душанба куни эрта тонгда АҚШ Бош прокурори Уилям Барр мамлакат бўйлаб федерал прокурорларга президентлик сайловларида юзага келиши мумкин бўлган қонунбузарликлар ҳақидаги даъволарни текширишни буюрганди. Бош прокурор кўрсатмасига биноан текширишлар, агар «қонунбузарликлар тўғрисида аниқ ва ишончли даъволар мавжуд бўлса» ва ушбу мумкин бўлган қонунбузарликлар штатдаги овоз бериш натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлса амалга оширилиши лозим эди.
Газетанинг ёзишича, жума куни 16 нафар федерал прокурор Баррга «овоз бериш ва овозларни ҳисоблашдаги қонунбузарликлар тўғрисидаги айбловлар» бўйича ҳеч қандай далил топилмаганини айтишди.
АҚШда президент сайловлари 3 ноябр куни бўлиб ўтди. Дастлабки прогнозларга кўра, демократ Жо Байден ғалаба қозонган, аммо АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп мағлубиятини тан олмаяпти. У демократларни «овоз ўғирлашга» уринишда айблаганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди