22:43 / 14.11.2020
4 989

АҚШ Россиянинг “Ўлик қўли”дан хавфсирамоқда

АҚШ Россиянинг “Ўлик қўли”дан хавфсирамоқда
Фото: EPA
Периметр мажмуаси Россия ҳудудида ядровий портлашларни сезиши билан автоматик равишда ядровий ракеталарни учиришга буйруқ беради.
АҚШ Давлат департаменти Россиянинг Европада “Ўлик қўл” деб номланган, ядровий жавоб зарбаси берадиган Периметр мажмуасидан хавфсирамоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг халқаро хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Кристофер Форднинг ҳисоботида айтилган.

"Айрим ОАВ маълумотларига кўра 1980-йилларда Совет иттифоқида яратилган ва қуролланишда мавжуд бўлган Периметр ёки “Ўлик қўл” тизими борасида ҳам саволлар келиб чиқади. 2011 йилда унинг мавжудлигини стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари қўмондони тасдиқлаган", - дейилади ҳисоботда.

"Агарда ушбу тизим ҳақиқатан мавжуд бўлса ва айтилганидек ишласа, Периметр Россия ҳудудида ядровий портлашларни сезиши билан мамлакат ядровий арсеналидаги ракеталарни учиришга автоматик равишда буйруқ беради ва шундан сўнг унинг компютер мияси бош штаб билан алоқа ўрната олмайди", - деди Форд.

"Ядровий қуроллар борасида ахлоқий масалалардан хавотирланадиган ҳар қандай инсонда Периметр бўйича нохуш саволлар пайдо бўлади", - деб қўшиб қўйди у.

Қайд этилишича, Периметр мажмуаси Россия ҳудудига ядровий зарба берилганида қандай жавоб қайтариш бўйича ўзи мустақил равишда қарор чиқаради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россиянинг “Ўлик қўли”дан хавфсирамоқда