18:23 / 15.11.2020
2 165

Эронда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ янги чекловлар киритилади

Эронда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ янги чекловлар киритилади
Фото: AP
Эронда 21 ноябрдан коронавирус тарқалишига қарши янги қатъий чекловлар киритилади. Чекловлар эпидемия тугагунча давом этади, деб маълум қилди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний. Эрон президентининг таъкидлашича, одамларнинг тўпланиши ва ҳаракатланишини минимал даражага келтириш лозим.

Шу муносабат билан мамлакат ҳудудларини коронавируснинг тарқалганлик даражасига кўра уч ранг – қизил, зарғалдоқ ва сариқ билан белгилаш тизими ишлаб чиқилган. Вазият энг оғир бўлган ҳудудларга қизил ранг берилади.

Қизил ранг билан пойтахт Теҳрон ва яна 100га яқин шаҳар ҳамда аҳоли пункти белгиланган. Ушбу ҳудудларда энг қатъий чоралар киритилади. Жумладан, энг муҳим фаолиятлардан ташқари барча фаолият тўхтатилади. Шунингдек, иш жойидаги ишчилар сонини учдан бир қисмгача қисқартириш кўзда тутилган.

Зарғалдоқ ранг билан белгиланган ҳудудларда (150га яқин шаҳар ва округ) маълум турдаги фаолият тақиқланади, жумладан, кафе, университет, контактли спорт турлари учун спортзаллар иши тўхтатилади, йиғилишлар, диний тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Бу ҳудудларда иш жойларида ишловчилар сонини ярмигача қисқартириш кўзда тутилган.

Сариқ ранг билан белгиланадиган шаҳар ва округларда (150дан кўпроқ) кўнгилочар, спорт ва диний фаолият тўхтатилади. Иш жойларида учдан икки қисм ишчиларга ишлашга рухсат берилади.

Бундан ташқари, “қизил” ва “зарғалдоқ” ҳудудларда автомобилларнинг бошқа шаҳарларга қатнови тақиқланади.
Чекловларнинг енгиллаштирилиши ёки қатъийлаштирилиши бўйича ҳар 2 ҳафтада қарор қабул қилинади.

Айни вақтда Эронда коронавирусга чалинганлар сони 750 мингга яқинлашиб қолди, вирус қурбонлари сони 41 мингдан ошди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ янги чекловлар киритилади