07:00 / 16.11.2020
1 037

Перунинг яп-янги президенти истеъфога чиқди

Перунинг яп-янги президенти истеъфога чиқди
Фото: «Reuters»
Перунинг янги президенти Мануэль Мерино мамлакатда бир неча кун давом этган норозилик намойишлари ва уларнинг қаттиқ тарқатилишидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи маълум қилди.

«Шуни маълум қилмоқчиманки, мен республика президенти лавозимидан кетяпман», — дея хабар берган у.

Сиёсатчининг баёноти RPP радиосида трансляция қилинди. Шанба куни бўлиб ўтган норозилик намойишларида икки киши ҳалок бўлди, 94 киши жароҳатланди, улардан 63 нафари шифохонага ётқизилди.

Перу конгресси аввалроқ президент Мартин Вискаррани лаёқатсиз деб топиб, унга импичмент эълон қилиш учун овоз берди. У 2011-2014 йилларда Мокегуа ҳудуди губернатори лавозимида ишлаган пайтларда пора олганликда айбланмоқда. Унинг ўрнига 10 ноябрь куни президент лавозимини конгресс спикери эгаллаганди. Шундан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланиб, олтинчи кундирки тингани йўқ. Перунинг янги президенти Мерино истеъфога чиқишини эълон қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)