16:15 / 16.11.2020
3 164

Қирғизистон Ўзбекистон сабаб қорамол экспортини чеклаши мумкин

Қирғизистон Ўзбекистон сабаб қорамол экспортини чеклаши мумкин
Фото: ЎзА
2020 йилнинг январь—октябрь оралиғида Қирғизистонда қўй гўшти ўртача 27,7 фоизга, мол гўшти – 23,8 фоизга қимматлашди. Қирғизистон Антимонополия агентлигининг ҳисоблашича, гўшт нархи Ўзбекистон сабаб ошмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Қозоғистон чорванинг қайта ишлаш ва қайта сотиш учун оммавий экспорт қилиниши гўшт маҳсулотларига нарх ошишига олиб келгани сабаб, унинг экспортига тақиқ ўрнатганди.

«Қозоғистон томонидан ўрнатилган тақиқ сабаб Ўзбекистон ва Тожикистон томонлари қорамолларни оммавий равишда Қирғизистондан сотиб олишни бошлаган. Бундан ташқари, кўплаб олибсотарлар вазиятдан фойдаланган, шунингдек, нархларни ошириб юборган», — дейилади агентлик хабарида.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларида Қирғизистондан 608 бош қорамолни 453,5 минг долларга экспорт қилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 9,6 бараварга ошган — 5870 бош 4 миллион долларга. Шунингдек, эчки ва қўй етказиб бериш ҳам 5,4 бараварга ошган — 4594 тадан 24 834 тагача.

«Қирғизистонда кичик товар ҳисобланувчи қишлоқ хўжалигида гўшт соҳаси янги ёндашувларга ҳам муҳтож. Бу ерда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон схемасидан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиши керак», — дейилади хабарда.

Ёндашув кўплаб кичик фермер хўжаликларини гўшт ишлаб чиқаришнинг ягона технологик конвеерида иштирок этишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ўрталарида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар нархининг кескин ошиши аҳоли орасида норозилик келтириб чиқарганини таъкидлаганди. Шундан сўнг қиммат гўшт (лаҳм) бозорлар ва йирик супермаркетлар пештахтасидан йўқолиб қолган, аммо жамоатчиликнинг гўшт нархига бўлган норозилиги ўзгармади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Ўзбекистон сабаб қорамол экспортини чеклаши мумкин