17:58 / 16.11.2020
3 106

«Бундай қилсам, хотиним кетиб қолади» – Обама Жо Байденнинг маъмуриятида ишламаслигини айтди

«Бундай қилсам, хотиним кетиб қолади» – Обама Жо Байденнинг маъмуриятида ишламаслигини айтди
Фото: EPA
АҚШнинг 44-президенти Барак Обама демократлар вакили Жо Байден 46-президент сифатида иш бошласа, унинг маъмуриятида ишлаш нияти йўқлигини айтди.

«Мен унга (Байденга) ҳар қанақасига ёрдам бераман. Бироқ ҳозир Оқ уйда ишлаш ниятим йўқ. Мен қилмайдиган ишлар бор. Агар уларни қилсам, хотиним мени ташлаб кетади», деб ҳазиллашди Обама CBS телеканали эфирида.

Обама сайловда унинг президентлик даврида вице-президент бўлган Жо Байден ғолиб бўлишига шубҳа қилмаётганини айтди. Обаманинг фикрича, Трампнинг сайловда овозлар сохталаштирилгани ҳақида гаплари ҳақиқатга тўғри келмайди.

Маълумот учун, 3 ноябрь куни ўтказилган АҚШ президентлик сайловлари натижаси ҳамон эълон қилингани йўқ. Маҳаллий ОАВ сайловда Байденнинг ғалабасини эълон қилиб бўлган, лекин амалдаги президент Дональд Трамп сайловдаги ўз ғалабаси ҳақида гапиришдан тўхтамаяпти.

Барак Обама демократлар партияси қўллаб-қувватловида 2009-2017 йилларда АҚШ президенти бўлиб ишлаган. Унинг даврида маслакдоши Жо Байден вице-президент бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Бундай қилсам, хотиним кетиб қолади» – Обама Жо Байденнинг маъмуриятида ишламаслигини айтди