
Фото: «Zen.yandex.ee»
Коронавирус пандемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши 2020 йил биринчи ярмида Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасини учдан бир қисмга камайтиришга ёрдам берди. Россия президенти Владимир Путин пандемиянинг ижобий томонлари ҳақида тўхталиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Мусибат ёрдам берди», — деди у Россия хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Давлат раҳбари, шунингдек, губернаторлар гиёҳвандликка қарши сиёсат учун шахсан жавобгар эканлигини таъкидлади.
«Ваколатли шахслар уни назорат остида ушлаб туриши керак, шунингдек, хусусий наркореабилитация марказлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур», — деди Путин.
Россия президенти енгил гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг безрарлигини тарғиб қилаётганларни фош этишни талаб қилди. Шунингдек, у ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва таълим муассасаларида гиёҳвандликка қарши замонавий ахборот сиёсатини кенгайтириш зарурлигини айтди.
Путиннинг таъкидлашича, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш миллий хавфсизликка таъсир кўрсатиши мумкин. У бу йўналишда қатъийроқ ҳаракат қилишга чақирмоқда.
«Гиёҳванд моддалар ҳар йили минглаб фуқароларимизни ногирон қилиб, ўлдиряпти», — деди Россия раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар