16:00 / 17.11.2020
2 778

Коронавирус вакцинаси қачон етказиб берилиши маълум қилинди

Коронавирус вакцинаси қачон етказиб берилиши маълум қилинди
Фото: «Sputnik»
2021 йилнинг биринчи ярмида коронавирус вакцинаси чекланган миқдорда етказиб берила бошланади, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) етакчи илмий ходими Сумья Сваминатан. Бу ҳақда SRF хабар берди.

«Йилнинг биринчи ярмида чекланган миқдорда етказиб беришни режалаштиряпмиз. Биз ҳозир режалаштириш босқичидамиз», — деди у.
Сваминатаннинг таъкидлашича, ЖССТнинг асосий мақсади — хавф остидагилар, энг аввало, тиббиёт ходимларини вакцина билан таъминлаш.

Унинг қайд этишича, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилмоқда, чунки турли препаратларга эҳтиёж бор. Унинг сўзларига кўра, дориларнинг қайсидир тури кексаларга тўғри келса, баъзилари, масалан, ўзига хос сақлаш шароитини талаб қилиши мумкин.

Коронавирус пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. Сайёрамизда 55 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинди, улардан 1,3 миллиондан ортиғи вафот этди. Юқтириш ҳолатлари энг кўп АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус вакцинаси қачон етказиб берилиши маълум қилинди