14:30 / 18.11.2020
6 015

Олимлар коронавирусни ўлдирадиган табиий маҳсулотни аниқлади

Олимлар коронавирусни ўлдирадиган табиий маҳсулотни аниқлади
Фото: «Korrespondent.net»
Немис олимлари танадаги коронавирус инфекциясининг 97 фоизини ўлдирадиган табиий маҳсулотни кашф этди. Ульм университети тиббиёт маркази қошидаги Молекуляр вирусология институти мутахассислари томонидан коронавирусни ўлдирадиган табиий маҳсулотлар аниқланди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Тадқиқот давомида олимлар қора четан шарбати SARS-CoV-2 вирусининг 97 фоизини йўқотиши мумкинлигини аниқлади. Бу орқали грипп вируси янада фаол бартараф этилади. Шунингдек, кўк чой ва анор шарбати ҳам самарадор деб топилди.

«Қора четан, анор шарбати ва кўк чой вирусга қарши таъсирга эга. Ушбу воситаларда оғизни чайиш орқали вирус хавфини камайтириш мумкин. Бундан ташқари вирус юқишининг олдини олади», − дейди олимлар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ва бошқа табиий шарбатлар, шунингдек, кўк чой ҳам вирус кучини сусайтиради. «Масалан, маржон дарахти сиропи ҳам гриппга чалинган одамларда касаллик аломатларини енгиллаштиради», − дейди мутахассислар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирусни ўлдирадиган табиий маҳсулотни аниқлади