Фото: «Bloglovin.com»
АҚШда Майо клиникаси гастроэнтерологи Майкл Уоллес одатда сездирмасдан ривожланиб, касалликка ташхис қўйилгунга қадар метастаз бера бошлайдиган ошқозоности безидаги ўта хавфли саратоннинг эрта аломатини маълум қилди. Бу ҳақда «MedicalXpress» пресс-релизида хабар берилган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, қандли диабет хавотирли белги ҳисобланади. У тана вазни меъёрда ёки кам бўлганда, шунингдек, саратон касалликлари хавфи юқори бўлган кишиларда, масалан, кексаларда ёки тамаки истеъмол қилувчиларда кузатилади.
Бундан ташқари, охирги пайтларда ошқозоности бези саратонини эрта аниқлаш ва даволашнинг янги усуллари пайдо бўлди. МРТ ёрдамида ўсманинг ривожланиш эҳтимолини оширувчи аъзонинг ичидаги кистанинг суюқликка тўлганини аниқлаш мумкин. Шунингдек, саратон маркерини аниқлаш учун без ишлаб чиқарадиган ҳазм қилувчи ширадан ёки ахлатдан намуна олса бўлади.
Ингичка игнали биопсия ўсимта ҳужайраларида генетик кетма-кетликни ўрганиш ҳамда бошқа усуллар ёрдам бермаган тақдирда ўсимтани даволашга қаратилган яхшироқ дорини аниқлаш учун зарарли тўқимадан етарлича биологик материал олиш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди