21:30 / 20.11.2020
5 978

Германияда одамхўр ўқитувчи қўлга тушди

Германияда одамхўр ўқитувчи қўлга тушди
Фото: «AFP»
Германияда яна бир одамхўр ҳибсга олинди: бундай ҳодиса қарийб 20 йилда иккинчи марта такрорланяпти, деб ёзади «BBC News».
Гап Стефан Р. исмли 41 ёшли ўқитувчи ҳақида боряпти. У 44 ёшли Стефан Т.ни ўлдирганликда ва каннибализмда гумон қилинмоқда. Полициячиларнинг сўзларига кўра, Стефан Т. икки ой олдин бедарак кетганди.

Қайд этилишича, эркакнинг суяклари 8 ноябрь куни Берлиндаги паркда топилди. Полициянинг маълум қилишича, суякларнинг бирида гўшти бўлмаган. Бу терговчиларнинг Стефан Т. одамхўр қурбони бўлган, деган хаёлга боришига сабаб бўлди. Қотилликда гумон қилинаётган шахс шубҳали «интернет-чат»ларга кирган.

Бундай ҳодиса 2001 йил март ойида ҳам юз берган. Ўшанда 42 ёшли дастурчи Армин Майвес интернет орқали танишган Бернд Юрген Брандесни Роттенбургдаги уйига таклиф қилиб, сўнг ўлдирган. Шундан кейин Майвес бир неча ой давомида Брандеснинг тана аъзолари билан озиқланган.

Психиатрлар одамхўр руҳан носоғлом деган фаразни инкор этишиб, унинг ақли жойида эканлигини исботлашган. Каннибалнинг ўзи ҳам айбига иқрор бўлган. Фақат буларнинг ҳаммаси ўлжасининг розилиги билан амалга оширилганини айтган. У дастлаб 2004 йилда одамни қасддан ўлдирмагани учун 9,5 йилга ҳукм қилинган. Бироқ 2006 йилда янги тафсилотлар юзага чиққач Майвесга умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда одамхўр ўқитувчи қўлга тушди