Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда 2020 йилнинг 4 август куни аммиак селитраси сақланаётган омбор портлаганди. Портлаш кучи шу даражада бўлдики, унинг оқибатида бутун шаҳардаги бинолар зарар кўрди, 190 киши ҳалок бўлди, 300 мингдан ортиқ одам уйсиз қолди.
Мамлакат расмийлари портлаш оқибатида юзага келган умумий зарарни 3-5 миллиард долларга баҳолади. Ҳодиса сабабли мамлакат ҳукумати истеъфога чиқди.
Портлаш лаҳзаси шаҳарнинг турли нуқталаридан олинган видеоларга тушди. Буюк Британиянинг Forensic Architecture агентлиги портлаш хронологияси ва вайроналар тасвирини қайта тиклади. Мазкур агентлик архитектура ва мултимедиа моделлар яратишга ихтисослашган бўлиб, унинг ишларидан халқаро тергов гуруҳлари, Amnesty international’нинг ҳуқуқ ҳимоячилари ва БМТнинг махсус маърузачилари фойдаланади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Байрутдаги портлашнинг сифатли видеоси пайдо бўлди (видео)

Байрут расмийлари портлаш натижасидаги зарарни $15 млрд. деб баҳолади

Полиция Лестердаги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади

Покистонда юз берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Хитойдаги конда портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Адана шаҳридаги портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди