15:00 / 21.11.2020
1 011

Porsche Taycan бошқарувни йўқотиб, бир неча метр баландликдан қулаб тушди (видео)

Porsche Taycan бошқарувни йўқотиб, бир неча метр баландликдан қулаб тушди (видео)
Кадр: Twitter
Кузатув камералари уй яқинидаги йўлакка жойлашмоқчи бўлган Porsche Taycan’нинг омадсиз уринишини тасвирга олди. Электрокар бир қанча вақт ҳаракатсиз турган ва шундан сўнг кескин тезлашиб, қора йўлтанламасга урилган ва бир неча метр баландликдан бошқа машинанинг устига тушган. Тахминларга кўра, ҳайдовчи тепкиларни адаштириб юборган, деб ёзади Motor.

Видеодан кўриш мумкинки, учала машинага ҳам шикаст етган: уй ёнида турган машинани Taycan чап ён томонидан бориб урган. Зарба кучидан бир неча тонна келадиган қора йўланламас қарийб 90 даражага бурилган. Электрокар эса тезлигини пасайтирмасдан пастга томон ҳаракатланиб, бетон тўсиқдан ошиб ўтган: у кичик тиражли кўк автомобилнинг том қисмига қулаган ва уни бир неча метр узоқликка суриб юборган.

Porsche Taycan дунё бўйлаб бир неча версияда сотувга чиқарилади: 530 от кучига эга 4S, Turbo (680 от кучи) ва Turbo S (761 от кучи). Бундан ташқари, Хитойда электрокарнинг бошланғич версияси ҳам тақдим этилган бўлиб, унга 408 от кучига эга электромотор ўрнатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)