16:55 / 21.11.2020
2 280

Эстония президенти фарзандларини мактабга хизмат машинасида олиб борган вазирни ишдан бўшатди

Эстония президенти фарзандларини мактабга хизмат машинасида олиб борган вазирни ишдан бўшатди
Майлис Репс / Фото: Henri-Kristian Kirsip
Эстония президенти Керсти Кальюлайд фарзандларини хизмат машинасида олиб юргани учун мамлакат таълим ва фан вазири Майлис Репсни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

Репс фарзандларини мактаб ва тўгаракларга хизмат машинасида олиб боргани тўғрисида ОАВ бонг урганидан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

"Вазир ва она ролини аралаштириб юборганлигим сабабли кучли босим остида қолдим. Хатога йўл қўйганимни тан оламан ва узр сўрайман", - деб ёзди Репс ижтимоий тармоқларда.

У фарзандлари вояга етиши ва тарбияланиши учун тинч муҳит яратмоқчи эканлигини айтди ҳамда иш ва оилавий ҳаётни аралаштириб хато қилганлиги учун жавобгарликни зиммасига олишга тайёрлигини билдирди.

Эстониянинг Ohtuleht газетаси уч кун давомида Репс ва унинг оиласини кузатган ва у фарзандларини мактаб ва тўгаракларга хизмат машинасида олиб боргани акс этган фотосуратларни чоп этганди. Бу эса жамиятда вазирга нисбатан эътирозлар уйғонишига сабаб бўлди.

Репс тўрт бор Эстония таълим ва фан вазири лавозимини эгаллаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эстония президенти фарзандларини мактабга хизмат машинасида олиб борган вазирни ишдан бўшатди