12:07 / 23.11.2020
2 468

Арманистон Озарбайжон назоратига ўтган Тоғли Қорабоғ ҳудудлари аҳолисига 600 доллардан молиявий ёрдам беради

Арманистон Озарбайжон назоратига ўтган Тоғли Қорабоғ ҳудудлари аҳолисига 600 доллардан молиявий ёрдам беради
Фото: «Известия»
Арманистон ҳукумати, Ереван, Боку ва Москва ўртасидаги келишувга биноан Озарбайжон назорати остига ўтган Тоғли Қорабоғ аҳоли пунктларига молиявий ёрдам кўрсатмоқчи. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда Арманистон ҳукуматининг расмий Telegram каналида эълон қилинган.

«Озарбайжон назоратига ўтган аҳоли пунктларида рўйхатда бўлган фуқаролар 300 минг драм (тахминан 600 доллар) миқдорида бир марталик ёрдам пули олади», — дейилади хабарда.

Ҳукуматда қайд этилишича, дастур «Айстан» бутун Арманистон жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, қайд этилган ҳудудларда ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан камида уч ой олдин яшай бошлаган фуқароларгина пул олишлари мумкинлигини айтилган.

Бу Арманистон ҳукуматининг Тоғли Қорабоғдаги можаро қурбонларига кўрсатаётган биринчи молиявий ёрдами эмас. Аввалроқ бош вазир Никол Пашинян Арманистонга келган Тоғли Қорабог қочқинларига 83 минг драмдан (тахминан 167 доллар) тўлашини айтганди.

Эсатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанговор ҳаракатлар 27 сентябрь куни қайта бошланганди. Иккала давлат ҳам ҳарбий ҳолат жорий қилди ва бир-бирини тинч аҳолига қарши ҳужумларда айблади. Қурбонлар ҳам ҳарбий хизматчилар, ҳам оддий одамлар бўлди. 9 октябрда Москвада зиддиятли томонларнинг вакиллари билан музокаралар олиб борилди, натижада жанговор ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўт очишни тўхтатиш 10 октябрь куни эрталаб кучга кирди.

Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида 10 ноябрда имзоланган келишувга мувофиқ, Озарбайжон ҳарбий ҳаракатлар пайтида босиб олинган ҳудудни ҳам, 1990 йилларнинг бошларида қўлдан чиқарилган Лачин, Агдам ва Келбажар туманларидаги аҳоли пунктларини ҳам олади. Шу жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим Шуша шаҳри Озарбайжонга ўтади.

Арманистон Қуролли кучлари ўз позицияларидан олиб чиқилмоқда, минтақага 2 мингга яқин рус тинчликпарвари техника билан олиб келинмоқда. Арманистонга Қорабоғга транспорт йўлаги яратилиши кафолатланади, шу билан бир вақтда Озарбайжондан Нахичеван эксклавигача транспорт йўлаги яратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон Озарбайжон назоратига ўтган Тоғли Қорабоғ ҳудудлари аҳолисига 600 доллардан молиявий ёрдам беради