12:43 / 23.11.2020
2 751

Илон Маск биринчи колонистлар Марсда қандай яшашини сўзлаб берди

Илон Маск биринчи колонистлар Марсда қандай яшашини сўзлаб берди
Фото: Pinterest
SpaceX ва Tesla компанияларининг раҳбари Илон Маск Марсда ташкил қилинадиган шаҳар аҳолиси аввал шиша гумбазлар остида яшаши, кейинчалик сайёра Ердаги каби ҳаётни қўллаб-қувватлаш учун терраформага айланишини айтди. Бу ҳақда Inverse’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар қилмоқда.

Маскнинг сўзларига кўра, Марсни ўзгартириш жараёни «узоқ вақт давом этади ва бизнинг ҳаётимиз давомида сезиларли натижаларни бермайди». Биринчи колония эса яқин келажакда пайдо бўлиши мумкин.

«Ҳатто даҳшатли ҳодиса юз берса ва инсоният йўқ бўлиб кетса ҳам, ҳеч бўлмаганда келажакдаги космик цивилизация, бизнинг харобаларимизни кашф этган ҳолда одамлар шу ергача етиб келгани ҳақида таассуротга эга бўлади», – дейди Маск.

Тадбиркорнинг ўзи агар технологик тараққиёт тезлаштирилмаса, албатта, Марсни мустамлака қилиш бошланишини кўролмаслигини айтди.
Шунга қарамай, SpaceX Ой ва Марс юзасига қўниш ва 150 тоннагача юк ёки 100 йўловчини ташиш имкониятига эга бўлган кейинги авлод космик кемаларини иложи борича тезроқ учириш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Маълумки, Марсни мустамлака қилиш режасининг бир қисми Starlink глобал сунъий йўлдош тармоғини ишга тушириш бўлиб, у ракеталар қурилишини молиялаштиришда компанияга ёрдам бериши керак бўлади.

Олдинроқ америкалик ишбилармон, SpaceX раҳбари Илон Маск Марсда ўзини ўзи таъминлайдиган ва Ердан мустақил шаҳар яратиш режаларини ошкор қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск биринчи колонистлар Марсда қандай яшашини сўзлаб берди