Фото: Australian Department of Defence
Терроризмга қарши кураш даврида Афғонистонда Австралия армияси томонидан содир этилган жиноятларни тасдиқловчи далиллар чоп этилгач австралиялик тўққиз нафар ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилди, дея хабар берди «Daily Mail».
Ўтган ҳафта Австралия ҳарбий кучлари қўмондони Ангус Кэмпбелл 2005 йилдан 2016 йилгача Афғонистонда австралиялик махсус кучлар томонидан содир этилган 39 қотиллик ва иккита асоссиз шафқатсиз муносабатларни ўз ичига олган маърузани чоп этди. Қурбонлар орасида маҳаллий аскарлар ҳам, тинч аҳоли ҳам бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, австралиялик ҳарбий хизматчилар қотилликларини оқлаш учун ҳар эҳтимолга қарши асирларга қурол ташлаб қўйишган.
Австралия ҳарбий кучлари қўмондони маърузасини ўқиш чоғида Австралия армиясининг ҳарбий жиноятлари учун Афғонистондан узр сўраган. У қурбон бўлганларнинг оилаларига товон пули тўлаш зарурлигини айтиб, қотилликлар ва асоссиз шафқатсизликлар билан боғлиқ 36 та ҳолат бўйича қўшимча жиноий текширувлар ўтказишни тавсия этди.
Маъруза чоп этилгач охирги уч ҳафта ичида тўққиз нафар австралиялик ҳарбий ўз жонига қасд қилган. Улар орасида саккизта эркак ва битта аёл бор. Ҳозирча уларнинг исботланган жиноятларга алоқадорлиги ҳақида ҳеч нима маълум эмас, бироқ мутахассис армияда ўз жонига қасд қилишлар маъруза билан боғлиқлигини истисно қилишмаяпти.
Аввалроқ маърузадаги маълумотлар 400 нафар гувоҳнинг кўрсатмаларига асослангани тўғрисида хабар бергандик.
Бундан ташқари, экспертлар ўша даврга тааллуқли 20 мингдан зиёд ҳужжат ва 25 мингдан зиёд фотосуратни ўрганиб чиқишди.
Ушбу ҳолат маълум бўлгач, Австралия бош вазири Скотт Моррисон Афғонистон президенти Ашраф Ғанига қўнғироқ қилиб, ҳамдардлик билдирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўқитувчилар ишдан сўнг ғайриоддий спорт билан шуғулланиб дам олишади