20:39 / 24.11.2020
3 015

Хитойлик мактаб ўқувчиси дунёдаги энг баланд бўйли ўсмир сифатида тан олинди (видео)

Хитойлик мактаб ўқувчиси дунёдаги энг баланд бўйли ўсмир сифатида тан олинди (видео)
Фото: Guinness World Records
Бўйи 221 сантиметрга тенг хитойлик мактаб ўқувчиси Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан «дунёдаги энг баланд бўйли ўсмир» дея тан олинди. Бу ҳақда Guinness World Records сайтида хабар берилди.

2020 йилнинг октябрида Гиннеснинг рекордлар китоби қошидаги қўмита экспертлари 14 ёшли йигитнинг бўйини бир неча бор ётган ва турган ҳолда ўлчаган.

Женя Кеюя исмли ўсмир бўйининг ғайриоддий баландлиги бирор касаликка боғлиқ эмас. Болакай боғчага борганида бўйи 1,5 метр бўлган ва уни доим мактаб ўқувчиси деб ҳисоблашган. Боланинг ота-онаси уни бир неча бор шифокорларга олиб борган, аввалига уни гигантизмда гумон қилишган, бироқ кўплаб тадқиқот натижалари унда ҳеч қандай касаллик йўқлигини кўрсатган. Ўсмир бўйининг баландлиги унинг генига боғлиқ: йигитнинг ота-онаси, шунингдек, деярли барча бобо-бувиларининг бўйи 180 сантиметрдан баланд.

Хитойлик мунтазам ўсишни давом этаётгани сабаб унга янги парта ва стулларни буюртма қилишга тўғри келмоқда. Кийим-кечаклар ҳам буюртма асосида тикилади. У кўпинча жамоат транспортида ноқулай вазиятга тушиб қолади ва тез-тез бошини эшик ромига уриб олади.

Ўсмир бўйининг баландлигидан бироз хавотирда, чунки Хитойда баланд бўйли инсонлар тор фикрлайди деб ҳисобланади. Аммо йигитча мактабда аълога ўқиб, бундай эмаслигини исботламоқда. Бўйининг баландлигига қарамай, у баскетбол билан шуғулланмайди. Кеюя китоб ўқиш ва видеоўйинлар ўйнашни яхши кўради.

Бундан олдинги рекорд америкалик Кевин Бредфордга тегишли эди, 16 ёшида унинг бўйи 216 сантиметрни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик мактаб ўқувчиси дунёдаги энг баланд бўйли ўсмир сифатида тан олинди (видео)