21:18 / 24.11.2020
3 493

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси нархи маълум қилинди

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси нархи маълум қилинди
Фото: Natalia KOLESNIKOVA / AFP
Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг бир дозаси нархи хориж бозори учун 10 доллардан ошмайди. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқарувчи ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Шундай қилиб, "Спутник V" вакцинаси нархи ўхшаш самарадорликка эга ана шундай вакциналар нархидан икки ёки ундан кўпроқ бараварга арзон бўлади», — дейилади хабарда. Қайд этилишича, россияликлар учун вакцинация бепул амалга оширилади.

Аввалроқ АҚШнинг Moderna компанияси вакцинаси нархи 25-37 доллар, Pfizer вакцинаси эса 19,5 долларни ташкил этиши маълум қилинганди.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. «Спутник V» августда, «ЭпиВакКорона» октябрда рўйхатдан ўтказилганди.
Ҳозирда Чумаков номидаги марказ учинчи вакцина устида иш олиб бормоқда. Вакцинани 2021 йил февралда оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси нархи маълум қилинди