22:07 / 24.11.2020
4 637

Қон босимини бир зумда тушириш хусусиятига эга 10 маҳсулот

Қон босимини бир зумда тушириш хусусиятига эга 10 маҳсулот
Фото: Freepik
Аслида ҳар қандай касаллик ёки соғлиқ билан боғлиқ муаммо кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш керак, лекин мутахассисга мурожаат қилиш мумкин бўлмаган вақтда ушбу маҳсулотлардан ёрдам олиш мумкин.

Печда пиширилган картошка
Картошка гипертонияни даволашда самарали ҳисобланган икки микроэлемент – калий ва магнийни ўз ичига олади. Калийга бой бўлган парҳез қон босимининг ошишига сабаб бўладиган натрийни организмдан чиқариш хусусиятига эга, магний эса қон билан таъминланишда муҳим рол ўйнайди.

Сут маҳсулотлари
Бир стакан сут таркибидаги D витамини қон босимини 3-10 фоизга туширади. Сут ва сут маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш юрак касалликларига чалиниш хавфини 15 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, доимий равишда сут истеъмол қилиш кальций етишмовчилигини қоплайди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашига қараганда, ушбу микроэлемент етишмаганда гипертония ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Тухум
Узоқ вақт давомида тухум истеъмол қилиш юрак учун хавфли, деб ҳисобланган. Аммо яқинда ўтказилган тадқиқотда тухумнинг оқи қон босимини пасайтиришга ёрдам бериши аниқланган. Тухум оқи қон босимини туширишда кенг қўлланиладиган препарат – каптоприл сингари таъсирга эга.

Брокколи
Ушбу сабзавотда қон босимини тушириш хусусиятига эга бўлган фойдали минераллар – калий, магний ва кальций мужассам. Шунингдек, рационга брокколининг киритилиши инсульт, гипертония ва юрак қон-томир касалликларининг олдини олади.

Лавлаги шарбати
Американинг Hypertension кардиологлар уюшмаси 2013 йилда ўтказган тадқиқотларда бир стакан лавлаги шарбати қон босимини туширишини аниқлаган. Бунга унинг таркибидаги қон-томирлар ва қон айланиши учун фойдали бўлган нитрат сабабчи ҳисобланади.

Банан
Ушбу мева калийни ўзида мужассам қилиш бўйича чемпион ҳисобланади. Бир дона бананда кундалик меъёрнинг 11 фоизи ҳисобланган 420 миллиграмм калий бўлади.

Қора шоколад
Қора шоколадда қон-томирларнинг эластиклигини оширадиган антиоксидант флаваноллар миқдори кўп бўлади. Шу сабаб ҳам кун давомида қўрқмасдан бир неча бўлак шоколад ейиш тавсия қилинади.

Оқ ловия
Таркибида калий, магний, кальций мужассам бўлган ва қон босимини тушириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлардан бири ловия ҳисобланади.

Анор
Уч ҳафта давомида ҳар куни бир стакандан анор шарбати ичиш қон босимининг тушишига ёрдам беради.

Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа
Саломатлиги, хусусан, қон босими ҳақида қайғурадиганлар учун кунни сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа бошлаш энг яхши вариант ҳисобланади. Унда кўп миқдорда мужассам бўлган клетчатка артериал қон босимнинг систолик ва диастолик даражасини яхшилайди, вазннинг меъёрда бўлишини ҳамда юрак ва қон-томирлар саломатлигини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қон босимини бир зумда тушириш хусусиятига эга 10 маҳсулот